Уй олди - сотди ва ижара хизмати

 
Телеграм: @moonuz_admin Телефон: (94)2203044
Қоидалар ва шартлар

Қоидалар ва шартлар

moon.uz сайтидан фойдаланишга оид қоидалар

Ишлатиладиган атамалар

Маъмурият - сайт ҳодимлари ҳамда тегишли равишда ресурсларни бошқаришга ваколатли шахс.

Сервислар - Дастурий таъминотлар мажмуи, сайтдан фойдаланишда фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматлар мажмуи.

Фойдаланувчи - ресурслардан фойдаланишни истаган, 16 ёшдан ошган шахслар.


Умумий қоидалар

Ушбу қоидалар Фойдаланувчиларнинг сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдан ва сервисдан фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган ўзаро муносабартлар тартибини йўлга қўяди. Сайтнинг сутка давомида фойдаланиш имконияти мавжудлигини маъмурият кафолатламайди. Маъмурият moon.uz/rules шартлари бузилганда истаган вақтда ҳар қандай фойдаланувчига сайтдан фойдаланишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.


Сайтда қуйидаги оммавий ахборотларнинг жойлаштирилиши тақиқланади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунларини, халқаро ҳуқуқий меъёрларини бузадиган;
  • Спам, “пирамида” схемалари мазмунидаги;
  • Порнографик, ноқонуний, зарарли, таҳдидли, ҳақоратловчи, тухматли, муаллифлик ҳуқуқини бузадиган, нафратлантирувчи ва ёки одамларни ерқий, жинсий, ижтимоий белгиларини камситадиган фикр-мулоҳазалар, ёки, расмлар;
  • Шахсий мулоқот маълумотларини егасининг рухсатисиз кўрсатиш(телефон рақамлари, ижтимоий тармоқ аккаунтлари);
  • Учинчи шахслар ҳуқуқини бузадиган материаллар.
  • Қоидаларни бузадиган оммавий хабарни исталган вақтда маъмурият олиб ташлаш ҳуқуқига эга.


    Мазкур қоидаларнинг амал қилиши ва уларни ўзгариши тартиби

    Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар moon.uz/rules сайти саҳифаларида еълон қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Қоида ва шартларга исталган вақтда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Фойдаланувчи сайтнинг хизматларидан фойдаланишдан аввал қоида ва шартларнинг сўнгги нусхаси билан танишиб чиқиши шарт. Aгар фойдаланувчи қоида ва шартларга киритилган ўзгартиришлар билан келиша олмасликка қарор қилса, у сервисдан фойдаланмаслиги керак. Сайтнинг хизматларидан фойдаланишни давом еттирган фойдаланувчи киритилган ўзгартиришларга рози бўлган хисобланади.


    Фойдаланувчи ҳуқуқлари:

    Фойдаланувчи сайтда мавжуд бўлган маълумотлардан ўз шахсий мақсадида фойдаланиши мумкин. Тижорий мақсадда фойдаланиши мумкин емас.


    Фойдаланувчи мажбуриятлари:

    Фойдаланувчи сайтда мавжуд бўлган контакт маълумотларига(телефон рақамларига, ижтимоий тармоқ манзилларига, ёки, онлайн хизмат кўрсатувчиларга) мурожаат қилганда хушмуомалалик билан, қуполлик қилмасдан, одоб-ахлоқ қоидаларига роия етган ҳолатга мулоқот қилиши шарт.


    Жавобгарлик

    Маъмурият ва фойдаланувчилар ўртасидаги барча муносабатлар фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилади.